Комада ётгани айтилган Ким Чен Ин коронавирусга қарши мажлис ўтказди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси (WKP) сиёсий бюросининг коронавирусга қарши курашга бағишланган йиғилишини ўтказган. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар тарқатди.
Йиғилишда «глобал соғлиқни сақлаш инқирози оқибатларини бартараф этиш» бўйича давлат сиёсати масалалари, шунингдек республика чегараларида коронавирусни олдини олиш бўйича мамлакат раҳбариятининг камчиликлари муҳокама қилинди.
«Олий раҳнамо ... эпидемияга қарши тайёргарликни янада кучайтириш, аҳолини қўллаб-қувватлаш ва пандемияга қарши курашда қатор камчиликларга чек қўйиш учун партия ва бутун жамият бўйлаб фаол чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади», дейилади агентлик баёнотида.
Аввалроқ КХДРда коронавирус инфекциясига шубҳа қилинган бир ҳолат қайд этилган эди. Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, касаллик тасдиқланмаган ва расман республика пандемиядан холи.
Шунингдек, айрим ОАВларда КХДР лидери комада ётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Апрель ойида ҳам Кимнинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Охирида бу хабарлар асоссиз бўлиб чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter