Колумбияда 15 нафар кончи ер остида қолди
Камида 15 кончи Колумбия марказидаги олтин конидага шахтада қолиб кетган. Бу ҳақда Миллий кончилик агентлиги раҳбари Хуан Мигел Дуран Twitterдаги саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, воқеа Калдас департаменти, Неира муниципалитетида жойлашган конда содир бўлган.
«Тахминимизча, 15 нафар кончи йўқолган», деб ёзган Дуран.
El Espectador газетасининг ёзишича, конда содир бўлган фалокат кўчки сабабли келиб чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter