Колумбиядаги шаҳар мэрияси биноси олдида портлаш содир бўлди
Колумбиянинг Коринто шаҳри мэрияси биноси ёнида кучли портлаш содир бўлди, деб ёзади маҳаллий El Tiempo газетаси.
Ҳодиса 26 март куни тушдан кейин содир бўлган. Газетанинг ёзишича, портловчи мослама шаҳар ҳокимлиги яқинида турган машинада бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 17 киши жароҳат олган, уларнинг барчаси касалхонага етказилган.
Полиция ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошлади. Айни пайтда портлашга ким айбдор бўлиши мумкинлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter