Колумбия дипломатлари Венесуэлани пиёда тарк этди
Тўрт нафар Колумбия консули Венесуэла ҳудудини тарк этди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Дипломатлар Сан-Антонио, Сан-Кристобале, Пуэрто-Аякучо ва Сан-Карлос-дел-Сулиида жойлашган консулликларга раҳбарлик қилган. Консуллар Венесуэла чегарасини пиёда тарк этишган.
Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Венесуэла раҳбари Николас Мадуро Колумбия билан дипломатик алоқаларни узишини эълон қилган ва дипломатларга мамлакатдан кетиш учун бир сутка вақт берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter