Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кофи Аннан вафот этди

Кофи Аннан вафот этди

Фото: «belta.by»

БМТнинг собиқ бош котиби, Нобел мукофоти соҳиби Кофи Аннан бугун, 18 август куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда БМТнинг миграция бўйича халқаро ташкилотининг «Твиттер»даги саҳифасида маълум қилинган.

«Бугун биз буюк инсон, етакчи ва визионер - БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннанни йўқотдик»,- дейилади хабарда.

Кофи Аннаннинг микроблогида ҳам унинг оиласи ва фонди номидан хабар пайдо бўлган. Унда собиқ бош котиб 18 август куни яқинлари даврасида касаллик сабабли оламдан ўтгани айтилган.

Кофи Аннан 1938 йили 8 апрелда Олтин Қирғоқда (Ҳозирги Гана) туғилган. Унинг отаси фанти қабиласи сардори ва Ашанти провинциясининг губернатори бўлган. Аннан ўз ватанида, АҚШ ва Швейцарияда таълим олган. 1961 йили БМТнинг соғлиқни сақлаш ташкилотида ишлай бошлаган. Кейинчалик бошқа тузилмаларда ҳам фаолият юритган. 1997 йилнинг 1 январида БМТнинг бош котиби лавозимини эгаллаган. 2001 йилда уни яна қайта сайлашган. 2001 йилда унга Нобелнинг тинчлик мукофоти ҳам топширилган. У 2006 йилга қадар Бош котиби сифатида фаолият юритган. Сўнгги йилларда Швейцарияда ишлаб, Кофи Аннан фондига раҳбарлик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг