Кобулдаги портлаш оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, 50 ортиғи жароҳатланди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги сайловчиларни рўйхатга олиш биноси олдида бомба портлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Tolonews» телеканалининг Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири Воҳид Мажруқнинг баёнотига таяниб берган хабарига кўра, портлаш оқибатида 31 киши ҳалок бўлган. Жароҳатланган кишилардан 50 нафари шифохоналарга жойлаштирилган.
Ҳукумат қурбонлар сони ортишидан ташвишда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter