Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобул университетида ўқитувчилар ёппасига ишдан ҳайдалди

Кобул университетида ўқитувчилар ёппасига ишдан ҳайдалди

«Толибон» ҳукумати Кобул университетининг 50 нафар ўқитувчисини ишдан ҳайдаб юборган. Бу ҳақда университет ректори олий таълим вазирига ёзган мактубида маълум қилинган.

Ёппасига ишдан ҳайдашнинг асосий сабаби сифатида ўқитувчиларнинг «доимий дарсда бўлмаслиги» кўрсатилган. Лекин Afghanistan International телеканали манбасига кўра, толиблар ўзларининг одамларини қўйиш учун Рамазон ҳайитидан кейин университетда махсус имтиҳон ўтказишни режалаштирган.

Манбага кўра, ишдан бўшатилганларнинг аксар қисми «Толибон» томонидан ОТМларга қўйилган янги талабларга қарши чиққанлардир. Шунинг учун ҳам уларнинг кўпчилиги қочиб кетган.

Маълумотларга кўра, толиблар ҳукумати тузилгач, ҳозиргача 300 га яқин магистр ва фан докторлари мамлакатни тарк этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг