КХДР илк бор халқаро кузатувчиларга ўзининг ядровий қуролларини кўрсатади
Шимолий Корея илк бор халқаро кузатувчиларга ўзининг ядровий қуролларини кўрсатади, шунингдек, қитъалараро ракеталарини ҳам йўқ қилишга тайёр. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тўлиқ денуклеаризациянинг шартлари ва йўллари айни дамда КХДР ва АҚШ раҳбарларининг учрашувига тайёрланиш чоғида муҳокама қилинмоқда.
Хабар қилинишича, МРБ ходимлари ва ядровий мутахассислардан иборат гуруҳ апрель ойининг охирида КХДРга бориб, у ерда бир ҳафтага яқин бўлишган. Натижада КХДР халқаро назоратчиларни ўзининг ядровий қуроллари билан таништириш ва қитъалараро ракеталарини йўқ қилишга рози бўлган. Ўз навбатида бу чора-тадбирларнинг муддати ва Шимолий Корея бунинг эвазига нимага эга бўлиши муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter