Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кипр тўйда рақс тушишни тақиқлади

Кипр тўйда рақс тушишни тақиқлади

Фото: «Yandex»

Кипр соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 тарқалиш хавфи туфайли республикада тўй ва никоҳ маросимларини ўтказишга ўзгартиришлар киритди. Янги қоидалар идора сайтида эълон қилинди.

Шу тариқа, ушбу маросимлар давомида ўпишиш, қучоқлашиш, қўл бериб кўришиш ва рақс тушиш тақиқланади. Лекин тўйлардаги бу чекловлар меҳмонлар ва қариндошларга тааллуқли, келин-куёвга эмас.

«Ўпич ёки қўл бериб кўришишдан иборат анъанавий қутловларга йўл қўйилмайди», — дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Бундан ташқари, тўй ва никоҳ маросимида иштирок этувчиларнинг ҳаммаси ниқоб тақиши ва ижтимоий масофа сақлаши зарур. Шу билан бирга, меҳмонлар сони соатига 250 кишидан ошиб кетмаслиги керак. Яъни тўйга минг киши таклиф этилган бўлса, коктейль ва табриклар учун тўрт соатгача вақт ажратилади.

Жорий этилган чекловлар 2021 йил 15 январга қадар ўз кучини йўқотмайди, дейилади Кипр соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг