Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ким миллионер бўлишни истайди?»: ғолиб 14 йилда аниқланди

«Ким миллионер бўлишни истайди?»: ғолиб 14 йилда аниқланди

Таниқли бошловчи Жереми Кларксон «Dock10 Studios» студиясида.

Фото: ITV1/Rachel Joseph

«Ким миллионер бўлишни истайди?» телешоусининг британча талқинида 14 йил деганда бош соврин — 1 миллион фунт стерлинг эгаси аниқланди, деб ёзмоқда «The Sun».

Қатнашчи 15 та саволнинг барчасига тўғри жавоб топиб, шоунинг 22 йиллик тарихидаги атиги олтинчи ғолибга айланди. Таниқли бошловчи (уни «Top Gear» орқали яхши таниймиз)  Жереми Кларксон даврида эса (2018 йилдан бери) бу биринчиси.

«Сиз ҳозиргина миллион фунт ютдингиз» деган ўлмас сўзларни айтиш менга ҳеч қачон насиб қилмаса керак деб ўйлардим. Бироз ҳаяжонли, аммо жуда ажойиб лаҳзалар», — деди Кларксон ўйинга изоҳ бераркан.

Ғолибнинг шахси кейинги ойда намойиш этиладиган навбатдаги шоуга қадар сир тутилмоқда. Бошловчи эса бунгача сабри чидамай кетаётганини айтган. Жереми Кларксоннинг назарида «шу пайтгача ўтказилган шоуларнинг энг зўри бу».

Телешоунинг илк ғолиби ва миллионери 2000 йилда Жудит Кеппел бўлганди. 2001 йилда физика фани ўқитувчиси Дэвид Эдвардс бош совринни ютган. Ўша йили Роберт Бриджес ҳам миллионерга айланган. Сўнгра миллионларни ютиш қийинлашиб кетди: 2004 йилда — Пэт Гибсон, 2006 йилда — Ингрэм Уилкокс. Кейинги миллионер чиқиши учун эса орадан нақ 14 йил ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг