Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Иннинг зирхли поездидаги маишати маълум бўлди

Ким Чен Иннинг зирхли поездидаги маишати маълум бўлди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг зирхли поездида мунтазам равишда маишатбозлик ўтказиб келинган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар қилди.

Нашр томонидан маълум қилинишича, КХДР етакчисининг зирхли поезди 20 та вагондан иборат бўлиб, соатига 60 километр тезликка чиқиши мумкин. Одатда ундан олдин Ким Чен Иннинг қўриқчилари ўтирган поезд йўлга тушган. У темир йўл ва бекатлардаги хавфсизликни текшириб кетган. Шунингдек КХДР раҳбарининг зирхли поезди ортидан яна бир қўриқчилар поезди эргашиб юрган.

Поезд ичида шунингдек Ким Чен Инни олиб юрадиган зирхли «Мерседес» автомобили ва кўчма хожатхона бўлган. Поезд вагонларида чарм диванлар ўрнатилган бўлиб, замонавий конференц-зал ва сунъий йўлдош телевидениеси мавжуддир. Поезд ресторанида таомлар юқори дид билан танланади, хусусан бу ердан Швейцария пишлоғидан тортиб энг қимматбахо спиртли ичимликларни ҳам топиш мумкинлиги айтилмоқда.

Шу билан бирга зирхли поездда Ким Чен Инга ҳамрохлик қиладиган аёллар гуруҳи ҳам бўлгани айтилмоқда. The Sun томонидан хабар қилинишича, бу гуруҳ 2015 йилда шахсан Ким Чен Иннинг қарорига кўра ташкил этилган бўлиб, унга фақат баланд бўйли, чиройли ва қадди-қомати келишган аёллар олинган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу поездни охирги марта Шимолий Кореядаги курорт шаҳар — Вонсан яқинида кўришган. Бу ерда Ким Чен Иннинг қароргоҳи ва тиббиёт бирлашмаси мавжуд.

КХДР раҳбари 11 апрелдан буён оммага кўриниш бермаяпти. У 15 апрелда бобоси Ким Ир Сен шарафига ўтказилган тадбирда иштирок этмагандан сўнг турли хабарлар кўпайиб кетди. Хусусан, КХДР раҳбари оғир бетоблиги ва хатто вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг