Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин вафоти тасдиқланса унинг ўрнини босадиган захирадаги ворис номи маълум бўлди

Ким Чен Ин вафоти тасдиқланса унинг ўрнини босадиган захирадаги ворис номи маълум бўлди

КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг саломатлиги ёмонлашгани ва вафот этгани ҳақида тарқалган турли хабарлардан сўнг унинг ворислари ҳақидаги маълумотлар ҳам катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Агарда Иннинг асосий вориси сифатида унинг синглиси Ким Ё Чжон кўрилаётган бўлса, укаси Ким Пхён Ир «захирадаги ворис» сифатида тилга олинган.

Ким Пхён Ир асосан дипломатия соҳасида фаолият олиб борган. Хусусан у Чехия ва Польшадаги элчи бўлиб ватанига хизмат қилган эди. Аммо КХДРда ворислик масаласи жуда тор гуруҳда ҳал қилиниши боис бу борада аниқ маълумот бериш жуда қийин.

КХДР «тахтига» ўтиришга яна бир номзод сифатида Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Чхолни айтиш мумкин. 38 ёшли Чхол маълум вақтга қадар Ким Чен Иннинг асосий вориси сифатида кўрилар эди, аммо кейинчалик у ўз мавқеини Ким Пхён Ирга бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин 15 апрел санасида бобоси Ким Чен Инни хотирлаш тадбирида кўриниш бермагандан сўнг унинг вафоти ёки саломатлиги кескин ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқатиб келинмоқда. Агарда давлат раҳбарининг вафоти тасдиқланса, ҳокимият Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжоннинг қўлига ўтиши мумкин. 2019 йилнинг охирида КХДР меҳнат партияси марказий қўмитасининг йиғилишида айнан Ким Ё Чжон фавқулодда вазиятларда давлатни бошқариши белгилаб олинган эди. Айни вақтда Ким Ё Чжон КХДР раҳбарининг ишончли вакили ва мамлакатдаги иккинчи одам ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг