Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин Россияда «тиш-тирноғигача қуроллантирилди»

Ким Чен Ин Россияда «тиш-тирноғигача қуроллантирилди»

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россиянинг Владивосток шаҳрига сафари чоғида Приморье ўлкаси губернатори Олег Кожемякодан ўқ ўтказмайдиган бронжилет ва дронлар тўпламини совға сифатида қабул қилиб олди.

Бу ҳақда Приморье ҳукумати матбуот хизматига таяниб, ТAСС хабар бермоқда.

«Губернатор КХДР лидери Ким Чен Инга ҳужум операциялари учун қурол-аслаҳа тўпламини совға қилди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бу тўлиқ ҳимояланган енгил зирҳдир. У Приморье ўлкасида ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, Ким Чен Инга бешта камикадзе дрон, «Гераниум-25» русумидаги разведкачи учувчисиз самолёт ва термал камералар кўрмайдиган ҳимоя кийимлари тўплами совға қилинган.

Ўз навбатида Ким Чен Ин Россиянинг Тинч океани флотига совға улашган, лекин унинг нима экан айтилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг