Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин оиласида жудолик юз берди

Ким Чен Ин оиласида жудолик юз берди

КХДРда давлат асосчиси ва биринчи президент Ким Ир Сеннинг укаси Ким Ёнг Жу 101 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.

Ўлимнинг аниқ санаси ошкор этилмаган.

Шимолий Кореянинг амалдаги раҳбари Ким Чен Ин қариндоши вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Ким Ёнг Жу.

«Кўп йиллар давомида  партия ва ҳукуматнинг муҳим лавозимларида ишлаган Ким Ён Чжу Меҳнат партияси мақсадларини амалга ошириш учун фидойилик билан курашди ва социалистик қурилишни жадаллаштириш ва корейсча ижтимоий тизимни ривожлантиришга ҳисса қўшди», — дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги баёнотида. 

Ким Ён Жу 1920 йилда туғилган. У КХДРда Меҳнат партиясида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Ўтган асрнинг 70-йилларида сиёсатда кўринмай қолган ва 90-йилларда ҳукуматга қайтган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг