Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин ҳарбий парадда иштирок этди

Ким Чен Ин ҳарбий парадда иштирок этди

Кеча, 8 февраль куни Шимолий Корея халқ армияси ташкил этилганининг 75 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги Корея марказий ахборот агентлиги суратларига таяниб хабар берди.

КХДР сайтларида парад ҳақидаги маълумотлар ҳали эълон қилинмаган.

Суратларда Ким Чен Ин қора шляпа ва пальтода тасвирланган. Параднинг бошқа расмий тафсилотлари ҳозирча йўқ.

АҚШнинг Maxar Technologies компанияси томонидан олинган суратларга кўра, Шимолий Корея бир қатор баллистик ракеталарни, жумладан Hwasong-17 ICBMни намойиш қилган. Суратда бир нечта йирик ракеталар кўрсатилган, бироқ уларнинг турини аниқлаб бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг