Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин «буюк ўлим жанги»га тайёрланмоқда

Ким Чен Ин «буюк ўлим жанги»га тайёрланмоқда

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Меҳнат партияси пленумидаги чиқиши чоғида мамлакат 2022 йилда «буюк ўлим жангида» ғалаба қозониши зарурлигини эълон қилди.

Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги (KCNA) хабар берди.

27-31 декабр кунлари VIII чақириқ КХДР Меҳнат партияси Марказий Қўмитасининг VI пленуми бўлиб ўтди. Aгентлик маълумотларига кўра, унда Шимолий Кореянинг 2022 йилги бюджети, 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва янги йилга мўлжалланган режалар, аграр масалалар, партия низомидаги ўзгаришлар ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Пленум якунлари бўйича қарор эълон қилинди ва у бир овоздан маъқулланди.

«Бош котиб 2022 йил улкан ҳалокатли кураш бўлиб, уни қатъият билан бошлаш ва социализмнинг ҳар томонлама ривожланиши учун,  Буюк Шимолий Корея халқи ва суюкли авлодлар учун заррача кечиктирмасдан ғалаба қозониш кераклигини айтди», дейилади агентлик хабарида.

Ким Чен Ин «буюк ўлим жанги» атамаси билан нимани назарда тутгани аниқ эмас. 

Аввалроқ, Шимолий Корея раҳбари анча озғин ҳолатда оммага кўриниш берган ва бу хавотирларга сабаб бўлган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг