Киевдаги намойишчилар Зеленскийга Януковичнинг тақдири ҳақида эслатиб қўйишди
Париждаги «Норман форматида»ги музокараларда Украина президенти Владимир Зеленский «қизил чизиқ»дан ўтмаслиги керак, акс ҳолда собиқ давлат раҳбари Виктор Януковичнинг тақдири унинг бошига тушади. Бу ҳақда 8 декабр куни Киевда бўлиб ўтган мухолифат намойишида Украинанинг «Бешинчи канал» бошловчиси Виталий Гаидукевич маълум қилган.
«Парижда аҳмоқ эмаслигингни исботла. Акс ҳолда, сенинг парвозингиз Париж – Киев эмас, Париж – Ростов бўлади. Бу эртага бўлмаса, бироз кейинроқ бўлади», деди у Франция пойтахтида бўлиши кутилаётган музокаралар ҳақида гапириб.
REGNUM ахборот агентлиги хабар беришича, бугун, 8 декабрь куни Киевда мухолифат митинги бўлиб ўтмоқда.
Намойишчилар, хусусан, Зеленскийни Париждаги музокараларда Қрим ва мамлакатнинг «Европа курси» бўйича муросага рози бўлмасликка чақирмоқдалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter