Киев ва Харковга ракета зарбалари берилгани хабар қилинди
Бугун, 24 февраль куни эрта тонгда Киев, Харков ва Днепрда ҳарбий инфратузилма объектларига ракета ҳужумлари уюштирилди. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко маълум қилди.
«Ҳозиргина Киев, Харков, Днепрдаги ҳарбий бошқарув марказлари, аэродромлар, ҳарбий омборларга ракета зарбалари берилди. Чегара артиллериядан ўққа тутилмоқда. Бугундан бошлаб дунёда янги геосиёсий воқелик вужудга келди», деб ёзади у фейсбукдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда махсус операция ўтказилишини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter