Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келиннинг отаси оғир дардга чалингани учун тўй шифохонада бўлиб ўтди

Келиннинг отаси оғир дардга чалингани учун тўй шифохонада бўлиб ўтди

Фото: «KPLC 7»

Aмериканинг Коннектикут штати Мидлтаун шаҳрида яшовчи аёл ўлим тўшагида ётган отасининг ҳам қатнашиши учун шифохонада турмушга чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда KPLC 7 телеканали сайти хабар бермоқда.

Байрам арафасида Хуан Естеланинг нафас олишида муаммо бошланди. У тезда шифохонага ётқизилди. Таҳлил натижалари унда саратон касаллигининг охирги босқичи бошланганини кўрсатди. Хуан қизи Сарани черковга олиб бориш орзуси ушалмай қолишидан хавотирга тушиб қолди.

Отасининг орзусини рўёбга чиқариш учун Сара ва унинг турмуш ўртоғи Майкл Кристек тўй маросимини шифохонада ташкил этишга қарор қилишди.

«Ҳаммаси худди эртаклардагидек бўлишини хоҳлагандик», — деди келин.

Тўй 16 январь куни бўлиб ўтди. Келин сариқ рангли ҳимоя костюмида, маросим иштирокчилари эса ниқоб ва қўлқопда бўлишди.

«Отам ёнимда бўлиши мен учун муҳим», — дея таъкидлади Сара.

Бошқа оила аъзолари ва дўстлар тўйда Zoom орқали масофадан иштирок этишди. Саранинг синглиси Алисса Броу содир бўлаётган воқеани машинадан кузатиб турди.

Келиннинг отаси 18 январь куни ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг