«Картошка гази» Россияда тўрт кишининг ўлимига сабабчи бўлди
«REGNUM» ёзишича, Россиянинг Челябинск вилоятида тўрт инсон чириган картошкадан чиққан газдан заҳарланиб вафот этган. РФ тергов қўмитаси минтақа тергов бошқармаси матбуот хизмати бу ҳақда хабар берган.
Тўрт кишининг жасади кеча, 14 сентябрь куни Магнитка Кусинский посёлкасида, хусусий уйнинг сабзавот сақланадиган омборида топилганди. Ҳалок бўлганларнинг таналарида зўравонлик излари топилмаган.
Дастлабки тергов хулосасига кўра, улар омборхонани тозалашга келган бўлган ва чириган картошка ҳосил қилган газдан заҳарланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter