Карачида юзлаб одамлар заҳарланишди. Қурбонлар сони 6 кишига етди
Покистоннинг Карачи портида номаълум заҳарли газ тарқалгандан сўнг нафас олиш билан боғлиқ муаммолар туфайли 100 киши шифохонага тушди, 6 киши ҳаётдан кўз юмди, деб ёзади «Daily» газетаси.
Полициянинг гумон қилишича, Кеамари причалида лангар ташлаган юк кемасидан кимёвий моддаларни тушириш вақтида газ сирқиб чиққан.
«Дастлабки тергов натижаларига кўра, порт ёнида жойлашган бозордаги одамлар контейнерни очган заҳоти ундан тутун чиқа бошлаган. Одамларнинг нафас олиши қийинлашиб, ҳушидан кетган», — дея маълум қилди полиция бош инспектори ўринбосари Шарижил Кхарал.
Ўз навбатида «Karachi Port Trust» компанияси вакили газ портда турган кемалардан бирида сирқиб чиққанини инкор этмоқда.
Кемадан газ сирқиб чиққанлиги тўғрисидаги хабарни Покистон денгиз ишлари бўйича федерал вазири Али Ҳайдар Заиди ҳам рад этган.
«Агар кемадан заҳарли газ сизиб чиққанда док ёки экипаж аъзолари орасида ҳам қурбонлар бўларди, лекин бундай бўлмади», — деб ёзади Заиди «Twitter»да.
Вазирнинг таъкидлашича, ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter