Канадаликлар уйларини оммавий равишда тарк этишмоқда
Канада шимолида давом этаётган 200 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари сабабли оммавий эвакуация давом этмоқда.
CNN маълумотларига кўра, Канаданинг Шимоли-Ғарбий ҳудудидаги пойтахт шаҳар – Йеллоунайф хавф остида қолган. Бу ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. 20 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди, чунки ёнғин улар томонга келмоқда.
«Ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ вазият яна ёмон томонга бурилди. Йеллоунайф ғарбида ёнаётган ёнғин энди шаҳар ва унинг аҳолиси учун ҳақиқий хавф туғдирмоқда», – деб ёзади нашр.
Шахсий автомобиллари бўлганларга шаҳардан чиқиб кетишни бошлаш буюрилган, қолганларга автобус ёки самолётда кетиш имконияти берилади.
Расмийлар вазият янада ёмонлашишидан хавотирда, чунки яқин кунларда жазирама кучайиши кутилмоқда. Ўрмоннинг майдони 163 минг гектарни ташкил қилади.
Канада ҳозирда тарихдаги энг ёмон ёнғинлар мавсумини бошдан кечирмоқда. Унинг тутуни АҚШгача етиб борди, у ерда ҳам одамлар ҳавонинг ёмонлашувидан азият чекмоқда. Тутун Миннесота томон ҳаракатланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter