Канадада мариухана сотиш ва истеъмол қилиш қонунийлаштирилди
Канада сенати мариухана сотиш ва истеъмол қилишни қонунийлаштирди. Мазкур қонунни қабул қилиш чоғида 52 сенатор уни қўллади, 29 сенатор эса қарши овоз берди. Бу ҳақда «Associated Press»га асосланиб, «Lenta.ru» хабар берди.
Қонун лойиҳасига кўра, вояга етган ҳар бир фуқаро 30 граммгача наркотик сотиб олиши мумкин. Аммо мариухана алкогол маҳсулотлари ва тамаки сотиладиган жойларда сотилиши тақиқланади.
Қонун икки ойдан кейин кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter