Канада Украина учун NASAMS зенит тизимини сотиб олади
Канада расмийлари АҚШдан NASAMS зенит-ракета мажмуасини (SAM) ва тегишли ўқ-дориларни 400 миллион долларга сотиб олиб Украинага топширишини маълум қилди. Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдо матбуот хизмати хабар берди.
«Канаданинг совғаси Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ҳарбий объектлар, фуқаролик муҳим инфратузилмалари ва аҳоли пунктларига ҳалокатли ҳаво ҳужумларига қарши кучайтиришга ёрдам беради», – дейилади хабарда.
Бу ёрдам 2022 йил 14 ноябрда Бош вазир Трюдо томонидан эълон қилинган Украинага 500 миллион доллар миқдоридаги қўшимча ҳарбий ёрдам пакетининг бир қисми ҳисобланади.
Канада мудофаа вазири Анита Ананд 2022 йилнинг февраль ойидан бери Оттава Киевга ҳарбий ёрдам учун бир миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратганини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter