Кампирининг кўнглини оламан деб бир миллион фунт стерлинг ютиб олди
Британиялик Кевин Френсис кампирининг кўнглини кўтараман деб бир миллион фунт стерлинг ютиб олди, дея хабар берди «Daily Mirror».
Нашрнинг ёзишича, чоли тушмагур қисман ҳаракатланолмай қолган 75 ёшли кампири Брендага ҳар бири 5 фунт турадиган иккита «Merry Millions» лотереясини олиб келади.
Шундан сўнг чол-кампир биргаликда картадаги ҳимоя қатламини ўчиришди. Кевин бундоқ қараса, бир миллион фунт стерлинг ютуғи турибди. У анча пайтгача кўзларига ишонмади. Унинг айтишича, лотереяни шунчаки кампирининг кўнглини кўтариш учун сотиб олганди.
— Мен шокка тушиб қолдим. Бир соатгача тилим калимага келмади. Брендага ютуқ ҳақида айтганимда у мени ҳазиллашяпти деб ўйлади, — деб сўзлаб берди Френсис.
Янги миллионер бу пулларни экзотика ёки спорт автомобилларига сарфламаслигини, бир қисмини азалий орзуси сузишни ўрганишга ажратиш нияти борлигини, шунингдек, ютуқ чол-кампирнинг эҳтиёжларига ишлатилишини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter