Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камчаткада кучли зилзила содир бўлди (фото, видео)

Камчаткада кучли зилзила содир бўлди (фото, видео)

Камчатка қирғоқларида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила эпицентри 99,5 км чуқурликда жойлашган.

Хабар берилишича, биноларнинг деворлари қаттиқ қимирлаган, жавонлардан нарсалар тушиб кетган. Қутқарувчилар эҳтимолий вайронагарчиликларни аниқлаш мақсадида биноларни кўздан кечиришмоқда.

Бир неча соат аввал Папуа-Янги Гвинеяда ҳам 7,1 магнитудали кучли зилзила қайд этилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг