Камбоджа шимолий кореялик тадбиркорларга чиқиш эшикларини кўрсатди
Камбоджада КХДР фуқаролари бошқараётган барча умумий овқатланиш муассасалари ёпилди, деб ёзмоқда «Regnum».
Камбоджа ҳукумати КХДР ҳукуматидан мамлакатдаги барча корхоналарини ёпишни, шимолий кореялик тадбиркорлардан эса ватанларига қайтиб кетишни сўраган.
«БМТ аъзоси сифатида шундай йўл тутишга мажбурмиз», — деди Камбоджа бош вазири ўринбосари ҳамда ташқи ишлар вазири КХДР ТИВ вакиллари билан учрашувда.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик кенгаши 2017 йил декабрида қабул қилган резолюцияга кўра, БМТга аъзо ҳар бир мамлакат жорий 2019 йилнинг якунига қадар шимолий кореялик меҳнат мигрантларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориши шарт. Ушбу резолюция КХДРнинг ракета синовларига жавобан ҳамда ядровий тадқиқотлар учун молиявий оқимларни тўхтатиш мақсадида қабул қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter