Жулиан Ассанжнинг тақдири эртага ҳал бўлади
Жулиан Ассанж Буюк Британиядан АҚШга экстрадиция қилиниши мумкин, эртага, 5 январь куни бу ҳақда маълум қилинади. Ассанжнинг адвокатлари, агарда журналист суд қилинадиган бўлса, 175 йилгача қамалиши мумкин, дейишмоқда.
Wikileaks (аноним манбалардан олинган махфий маълумотларни эълон қилувчи халқаро нотижорий ташкилот) прокурорларни Жулианж Ассанжга қўйилган айбловларни олиб ташлашга чақиряпти.
Сайт асосчиларидан бўлган 49 ёшли Ассанжга 18 банддан иборат айблов илгари сурилмоқда: компьютерларга бузиб кириш, миллий мудофаа ҳақидаги маълумотларни олиш ва очиқлаш мақсадида тил бириктиришга доир айбловлар.
WikiLeaksда Афғонистон, Ироқ урушлари ва дипломатик муносабатларга оид бошқа юз минглаб махфий маълумотлар ошкор этилганидан сўнг шу иш очилган.
Прокурорларнинг баёнотига кўра, Ассанж америкалик мудофаа таҳлилчиси Мэннингга жосуслик тўғрисидаги қонунни бузишда кўмаклашган, хакерлик амалиётлари иштирокчиси бўлган, америкалик маълумот етказувчилар ҳаётини хавф остида қолдирувчи махфий ахборотни эълон қилган.
Айбланувчи бугун Олд-Бейлига келтирилади: округ судьяси Ванесса Барайцер унинг АҚШга топширилиши ёки аксинча бўлиши борасида бир қарорга келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter