Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ ижрочи директори Питер Салама 51 ёшида вафот этди

ЖССТ ижрочи директори Питер Салама 51 ёшида вафот этди

Фото: UNICEF

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ижрочи директори, «Чегара билмас шифокорлар» ҳаракати собиқ аъзоси Питер Салама 52 ёшида вафот этди. Ушбу қайғули хабарни ЖССТ бош директори Тедрос Адан Гебрейесус маълум қилди.

«Ҳамкасбим ва дўстим, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ижрочи директори Питер Салама бевақт оламдан ўтганидан чуқур қайғудаман. Питернинг оиласи, дўстлари ва ҳамкасабларига ҳамдардмиз», —  дея Тедрос Адан Гебрейесус «Twitter»да ёзув қолдирди.

Австралияда туғилган Салама врач-эпидемиолог эди. ЖССТга 2016 йилда ишга келган, бунгача 14 йил мобайнида БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ), «Чегара билмас шифокорлар» ҳаракати ҳамда «Concern Worldwide»да турли лавозимларда фаолият юритган. Охирги йилларда ЖССТда эҳтиёжмандларга тиббий хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича ишлаб келаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг