Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жо Байден Трамп ёпган дарвозаларни очмоқчи

Жо Байден Трамп ёпган дарвозаларни очмоқчи

Фото: «Islamtoday»

Бугун АҚШ президенти лавозимига киришадиган Жо Байден инаугурациядан сўнг дарҳол Дональд Трампнинг миграция сиёсатини юмшатиш учун бир қатор ҳужжатларни имзоламоқчи. Бу ҳақда президентнинг ўтиш даври жамоаси сайтида маълум қилинган.

Хусусан, Байден Трамп томонидан бир қатор араб ва Африка мамлакатлари вакилларининг АҚШга киришига қўйган чекловларни бекор қилади, Мексика билан чегарада девор қурилишини тўхтатади, АҚШга болалигидан олиб келинган ёшлар учун депортацияни кечиктиради.

Бундан ташқари, Мексика билан чегарада «бошқа маблағлардан девор қурилишига сармоя ажратилишини оқлаш учун баҳона сифатида фойдаланилган» фавқулодда ҳолатнинг дарҳол тугатилиши эълон қилинади.

Шунингдек, деворни қуриш лойиҳаларини молиялаштиришнинг қонунийлиги ва пудратчиларни танлашда қўлланиладиган усулларнинг таҳлили ўтказилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 2017 йил 27 январда айрим тоифадаги шахслар учун АҚШга киришни чекловчи фармонни имзолаган эди. Мамлакатга Эрон, Сурия, Ливия, Сомали, Яман ва Ироқ фуқаролари кириши тақиқланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг