Жо Байден сенаторларни ғазаблантирди
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг сайловолди кампаниясида TikTok’га кириш ҳақидаги қарори миллий хавфсизликка оид хавотирларни кучайтирди.
Байденнинг президентлик кампанияси сайловчилар билан улар бор жойда, жумладан, ижтимоий тармоқларда учрашишда давом этишини айтди, деб ёзади The Guardian.
Демократик сенатор Марк Уорнер бу қарорнинг миллий хавфсизликка таъсиридан хавотирда эканини айтди.
Бир қатор республикачи сенаторлар ҳам Байден кампаниясининг TikTok’га қўшилиш қарорини танқид қилишди.
Оқ уй матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, ҳукумат қурилмаларида TikTokдан фойдаланиш билан боғлиқ миллий хавфсизлик хавотирлари бўйича ҳеч нарса ўзгармаган. Бу сиёсат амалда қолади.
2023 йилда Байден маъмурияти ҳукумат идораларига федерал ҳукуматга тегишли телефонлар ва қурилмалардан TikTokни олиб ташлашни буюрганди.
TikTok Америка фойдаланувчилари маълумотларини Хитой ҳукумати билан баҳам кўрмаслигини ва ўз фойдаланувчиларининг махфийлигини ҳимоя қилиш учун муҳим чоралар кўраётганини айтганди.
Байденнинг сайловолди кампанияси баёнотида айтилишича, у «сайловчилар билан улар бўлган жойда учрашишда давом этади», жумладан, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп томонидан асос солинган ижтимоий медиа платформаларида ҳам.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter