Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиноий авторитет ҳибсхонада ўлик ҳолда топилди

Жиноий авторитет ҳибсхонада ўлик ҳолда топилди

Ду Чингиз (Чингиз Жумагулов).

Фото: 24.kg

Илгари қўлга олинган жиноий авторитет Ду Чингиз Бишкекдаги 21-сонли муассаса камераларидан бирида ўлик ҳолда топилди, деб ёзади Tengrinews.kz.

Қирғизистон Aдлия вазирлиги ҳузуридаги жазо ижроси хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, Чингиз шахсий душманлик муносабатлари асосида камерадоши томонидан ўлдирилган.

«Қотилликни содир этган шахс аллақачон бунга иқрор бўлган. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари тегишли тергов органлари томонидан ўрганилмоқда», — дейилади расмий маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, жиноят оламида Ду Чингиз номи билан танилган уюшган жиноий гуруҳ аъзоси Чингиз Жумагулов жорий йилнинг 15 июлида қўлга олинган эди.

Жиноий авторитет 2017 йилда ҳам қотиллик, зўравонлик, жиноий гуруҳ ташкил қилиш айби билан 18 йилга қамалганди. Кейин бу муддат етти йилга қисқарди.

2021 йил июлида озодликка чиққан Жумагулов бир йил ўтиб яна уюшган жиноятчилик ва катта миқдорда пулни талон-торож қилишда айбланиб қамоққа тушди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг