Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жиддий таҳдид»: Шимолий Корея иккита баллистик ракета учирди

«Жиддий таҳдид»: Шимолий Корея иккита баллистик ракета учирди

CNN телеканали АҚШ маъмуриятидаги юқори лавозимли амалдорга асосланиб, Шимолий Корея иккита баллистик ракетани учирганини маълум қилди.

Манбанинг таъкидлашича, бу ҳақда тегишли маълумотлар мавжуд ва улар АҚШ разведка ҳамжамияти вакиллари томонидан ўрганилмоқда.

Шу билан бирга, Америка разведкаси ҳали ракеталарнинг турини, шунингдек уларнинг учиш масофасини аниқламаган.

Олдинроқ Япония Шимолий Кореянинг баллистик ракетасини учириши мумкинлигини маълум қилганди. Шу билан бирга, Япония ҳукумати бу ҳаракатларни «дунё ҳамжамияти учун жиддий таҳдид» деган фикрни билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ томони бир ой мобайнида КХДР билан боғланиш йўлларини топа олмаганини билдирганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг