Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жеймс Бонд севгилиси ролини ижро этган Клодин Оже вафот этди

Жеймс Бонд севгилиси ролини ижро этган Клодин Оже вафот этди

Фото: «Яндекс»

Франциялик актриса ва модель Клодин Оже 79 ёшида Парижда вафот этди, дея хабар берди «The Sun».

Ўлимининг сабаби ҳозирча номаълум.

1958 йили Клодин Оже «Дунё маликаси» гўзаллик танловида Франция шарафини ҳимоя қилган.

1965 йили у «Шарсимон чақмоқ» фильмида Бонднинг севгилиси Доминик (Домино) Дерваль ролини ижро этган. Агент 007 ролини тўртинчи бор британиялик актёр Шон Коннери ўйнаган.

Шунингдек, Оже «Полиция тарихи», «Қизил ва қора», «Теримиздаги туз», «Елкадаги капалак» ва «Қонли кўрфаз» фильмларида роль ижро этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг