Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жеймс Бондларнинг энг зўри аниқланди (фото)

Жеймс Бондларнинг энг зўри аниқланди (фото)

Фото: «Kinowar»

«RadioTimes» ўқувчилари «Агент 007» — Жеймс Бонд образини бошқалардан кўра яхшироқ жонлантириб берган актёрга овоз беришди.

Овоз беришда кинодаги инглиз жосусининг 14 мингдан ортиқ фанати қатнашди.

Шон Коннери (чапда) ва Дэниел Крейг

Овоз беришнинг биринчи раундида Шон Коннери (56 фоиз овоз) амалдаги 007 — Дэниел Крейг (43 фоиз овоз)дан устун келди.

Пирс Броснан (чапда) ва Жорж Лэзенби

Иккинчи раундда Пирс Броснан ғолиб чиқди. 76 фоиз овозни ўзиники қилиб олган Броснан австралиялик актёр Жорж Лэзенби (24 фоиз)га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Рожер Мур (чапда) ва Тимоти Далтон

Учинчи раунд кутилмаган натижани тақдим этди: 41 фоиз овоз тўплаган Рожер Мур ўз ўринбосари — Тимоти Далтон (49 фоиз)га ютқазиб қўйди.

Финалда Коннери, Далтон, Броснан учлиги тўқнашди. Классик Жейм Бонд — Шон Коннери 44 фоиз овоз билан «энг яхши жосус»га айланди. Далтон (32 фоиз) — иккинчи, Броснан (23 фоиз) — учинчи.

Маълумот учун: Шон Коннери — кинодаги 007 ларнинг биринчиси. Бондиананинг бешта фильмида суратга тушган: «Доктор Ноу» (1962 йил), «Россиядан муҳаббат билан» (1963 йил), «Голдфингер» (1964 йил), «Шарсимон яшин» (1965 йил) «Фақат икки марта яшайсан» (1967 йил).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг