Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жерар Депардьени Шимолий Кореяда кўриб қолишди (видео)

Жерар Депардьени Шимолий Кореяда кўриб қолишди (видео)

Фото: «Korrespondent.net»

Франциялик машҳур актёр Жерар Депардьени Шимолий Кореядаги меҳмонхоналардан бирида кўриб қолишди, деб хабар қилади «Korrespondent.net».

Актёр Пхеняндаги Янгакто халқаро меҳмонхонасига ташриф буюрган. ОАВнинг ёзишича, актёр хафа кўринган ва журналистлар билан гаплашишдан бош тортган.

Депардьенинг Шимолий Кореяга ташрифи сабаби номаълум, аммо айтилишича, 9 сентябрь куни КХДРнинг ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати билан Шимолий Кореяда байрам тадбири бўлиб ўтади. Байрамга кўплаб машҳур кишилар таклиф қилинган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг