Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жефф Безос: «Матбуотни тинч қўйинг»

Жефф Безос: «Матбуотни тинч қўйинг»

Фото: «Politico.com»

«Amazon.com» интернет-компанияси асосчиси ва раҳбари, «Blue Origin» аэрокосмик компанияси асосчиси ва хўжайини, «The Washington Post» ноширлик уйи хўжайини Жефф Безос АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг маъмуриятини матбуотга ташланишда айблади. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

«Матбуотни иблисга тенглаштириш жуда хавфли... Демократик йўл билан сайланган ҳеч бир амалдор, у президент ёки губернатор бўладими, уни матбуот мақташини, газеталарда ўзига ёқадиган сарлавҳалар чиқишини кутмаслиги керак», — деди у Вашингтондаги Иқтисодий клубдаги чиқишида.

«Биласизми, у нима дейиши керак — мени танқид қилишаётгани тўғри, чунки шундай бўлиши керак», — таъкидлади Безос.

Безос «Washington Post» журналистларини холис бўлишга чақирганини таъкидлади: «Мен уларга айтдим: агарда маъмурият сизга уруш очдими, сиз уруш очманг. Шунчаки ўз ишингизни қилинг».

Тадбиркор оғир пайтларда «Washington Post»га ёрдам қўлини чўза олгани билан фахрланишини ҳам билдириб ўтди.

Трамп ва АҚШ матбуоти ўртасидаги зиддият анчадан бери давом этяпти. Ҳатто ўтган йили у энг ёлғончи ОАВлар рўйхатини тузиб, уларни тақдирлаш фикрини ҳам билдирганди. Бу рўйхат 2018 йил бошида пайдо бўлди ва уни АҚШ президенти «Twitter»даги шахсий саҳифасига жойлаштирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг