Жазоирда интернет тармоғи узиб қўйилади
Жазоирда ўқувчилар имтиҳон пайти кўчирмакашлик қилмаслиги учун шу йил 24 — 25-июнь кунлари бир соат давомида интернет тармоғи узиб қўйилади. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Бундай қарорга 2016 йили келинган эди.
24 — 25-июнь кунлари мобиль алоқа тармоғи ҳам бир соат ишламайди.
Жазоир таълим вазири Нурия Бинғабрит «ан-Наҳор» газетасига интервью бера туриб, барча ижтимоий тармоқлар қатори «Facebook» ҳам ўчирилишини маълум қилди.
Шу билан бирга, имтиҳон кунлари ўқувчиларга электрон жиҳозлар олиб келиш таиқланди.
Имтиҳонларда мамлакат миқёсида жами 700 мингдан зиёд ўқувчи қатнашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter