Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореянинг демографик кўрсаткичи Титаник билан солиштирилди

Жанубий Кореянинг демографик кўрсаткичи Титаник билан солиштирилди

Жанубий Кореянинг молия вазири бўлишга номзод Чой Санг-мок мамлакатдаги демографик ҳолатни Титаник билан таққослаб, аҳолининг кексайиб бораётганини бартараф этиш учун зудлик билан чора кўришга чақирди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Сиёсатчи мавжуд демографик муаммони қайси йўл билан ҳал қилмоқчи эканлигига аниқлик киритмаган. Бироқ, унинг таъкидлашича, туғилиш ва аҳолининг кексайиб бораётганини тўғри ўзанга солиш учун камида 30 йил керак бўлади. Шунинг учун Чой сабр-тоқат ва демографик сиёсатдаги ўзгаришларга пухта тайёргарлик кўришга чақирган.

Агентлик материалида, шунингдек, Жанубий Кореядаги демографик вазият, дунёнинг бошқа давлатлари билан солиштирилган. Мамлакатда бир аёлга тўғри келадиган туғилишнинг кутилаётган сони атиги 0,77 промиллени ташкил этади, бу дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан биридир. Мисол учун, худди Корея сингари демографик муаммоларга оғушидаги Японияда ҳам бир аёлга 1,33 туғилиш тўғри келади.

Аввалроқ Жанубий Корея ёшни ҳисоблашнинг анъанавий усулидан воз кечиб, расман халқаро тизимга ўтиши маълум бўлган эди. Қонун қабул қилинишидан олдин, мамлакатда ёш корейс анъаналари ёки Шарқий Осиёда ёшни ҳисоблаш тизими деб аталадиган тизим ёрдамида ҳисобланган. Унга кўра, туғилган чоғида бола аллақачон бир ёшда деб ҳисобланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг