Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореядаги АЭСда ёнғин содир бўлди

Жанубий Кореядаги АЭСда ёнғин содир бўлди

Фото: «Report.az»

Улсан (Жанубий Корея)даги «Шин-Кори» атом электр станцияси турбиналаридан бири ёнғин сабабли тўхтатилди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлиги Корея Республикаси ядровий ва моддий хавфсизлиги комиссияси (NSSC)га асосланиб хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, ёнғин бугун эрталаб «Шин-Кори» АЭС тўртинчи реакторида рўй берган. Ёнғин бир соатдан сўнг ўчирилган.

NSSC ёнғиннинг тафсилотларини аниқлаш учун ўз терговчиларини АЭСга жўнатишини маълум қилди. Жабрланганлар ёки нурланиш тарқагани ҳақида хабарлар йўқ, АЭС атрофидаги радиоактив фон белгиланган меъёрдан ошмаган.

Ёнғин кузатилган 1,4 миллион киловват кучга эга ушбу реактордан 2019 йилдан тижорий фойдаланиш бошланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг