Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда ит гўшти истеъмоли тақиқланиши мумкин

Жанубий Кореяда ит гўшти истеъмоли тақиқланиши мумкин

Жанубий Корея ҳукумати ва мамлакатдаги ҳукмрон партия йил охиригача ит гўштини истеъмол қилишни тўхтатишга қаратилган махсус қонун лойиҳасини биргаликда қабул қилишга келишиб олди, деб хабар берган Reuters.

«Йил охиригача ит ейишни тўхтатиш тўғрисида махсус қонун қабул қилинишига кўмаклашамиз. Махсус қонун эълон қилинган кундан бошлаб озиқ-овқат учун ит боқиш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ҳамда гўшт сўйиш, сотиш билан шуғулланувчи корхоналар маҳаллий ҳокимликлар рўйхатидан ўтиши ва фаолиятини тўхтатиш бўйича чора-тадбирлар режасини тақдим этиши шарт», – дея «Фуқаролик кучи» партияси сиёсий қўмитаси раиси Ю И Дондан иқтибос келтирган Reuters.

Унга кўра, компанияларга ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатиш учун 3 йил муддат берилади, 2027 йилдан эса уни бузганликлари учун жарима тўлашни бошлайди. Бундан ташқари, расмийлар тўлиқ тақиқ кучга киришини кутмасдан, амалдаги қоидаларга мувофиқ ит гўштини харид қилиш ва тарқатиш билан шуғулланадиган корхоналарни текширишни бошлайди.

Жанубий Корея ҳукумати маълумотларига кўра, мамлакатда 1150 дан ортиқ ит фермаси, 34 та сўйиш компанияси, 219 та савдо компанияси ва менюсида ит гўшти бўлган 1600 дан ортиқ ресторан мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг