Жанубий Кореяда самолёт ҳалокатга учради: 47 киши ҳалок бўлган
Жанубий Кореяда йўловчи самолёти ҳалокатга учради.
Jeju Air Boeing 737 самолёти Муан аэропортига қўнаётганда ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги. Самолёт бортида 181 киши, жумладан 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, улардан 47 нафари вафот этган. Икки киши қутқарилди.
Самолёт Бангкокдан қайтаётган эди. Йўловчиларнинг аксарияти Жанубий Корея фуқаролари, икки нафар таиландлик ҳам бўлган. Расмийларнинг таъкидлашича, қушларнинг самолётга урилиши сабаб қўниш мосламаси ишдан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Қозоғистонда Озарбайжон самолёти ҳалокатга учраб, 38 киши вафот этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter