Жанубий Корея томони КХДРга «антиқа совға» юборди
Жанубий кореялик фаоллар К-поп ва USB-дисклардаги машҳур фильмлар жойланган шарларни КХДРга жўнатди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.
Тарғибот варақалари билан тўлдирилган «маданий» шарлар, шунингдек, фильмлар ва мусиқалар ёзилган минглаб флеш-дисклар учирилган акция бугун эрталаб «Эркин Шимолий Корея учун» жангчилар гуруҳи томонидан амалга оширилди. Жанубий кореяликлар ўзларининг шимолий қўшниларига юборган флеш-карталарда мамлакатдаги машҳур клиплар ва телекўрсатувлар ёзувлари бор. Шунингдек, фаоллар КХДРга икки мингта бир долларлик купюра жўнатган.
Қайд этилишича, гуруҳ кўп йиллардан буён КХДРда тақиқланган буюмлар солинган шунга ўхшаш ҳаво шарларини жўнатиб келади. Улар одатда озиқ-овқат, дори-дармон, радио, тарғибот варақалари ва босма Жанубий Корея янгиликларини ушбу пакетларга жойлаштирадилар. Шу билан бирга, республика ҳукумати уларга бундай ҳаракатларни амалга оширишни расман тақиқлайди. Шунга қарамай, кўп йиллар олдин КХДРдан қочган «жангчилар» ташкилоти раҳбари Пак Сан Хак улар юборган материалларни «ҳақиқат ва эркинлик мактублари» деб атади.
Аввалроқ КХДР икки маротаба жанубга ахлат ортилган ҳаво шарларини учирганди. ОАВнинг ёзишича, сўнгги воқеа икки давлат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган. Жанубий Корея шу ҳафта демаркация чизиғи яқинида «барча ҳарбий ҳаракатларни» давом эттиришини эълон қилиб, икки давлат томонидан имзоланган 2018 йилги келишувни тўхтатиб қўйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter