Жакартадаги нефть омборида ёнғин содир бўлиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
Кеча, 3 март куни тунда Индонезия пойтахти Жакартадаги Pertamina нефть-газ компаниясининг ёқилғи сақлаш омборида ёнғин юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 14 киши ҳалок бўлган. Ҳозирда қутқарувчилар ҳудудида яшовчи одамларни эвакуация қилмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аланга бир неча ўн метргача кўтарилган. Ёнғин турар-жой биноларига ҳам ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter