Жаҳон мамлакатларининг рақобатбардошлик рейтинги эълон қилинди
Менежментни ривожлантириш халқаро институти (IMD) мамлакатларнинг рақобатбардошлик рейтингини янгилади.
Рейтингни тузишда жуда кўп нарсалар ҳисобга олинган: яшаш минимуми катталиги, аҳолининг бандлиги, давлат харажатлари, сиёсий барқарорлик, бизнесни ҳимоялаш ва бошқалар.
Рейтингга жами 63 та мамлакат киритилган.
Рейтингга кўра, рақобатга энг бардошли 10 мамлакат:
- Сингапур
- Дания
- Швейцария
- Нидерландия
- Гонконг
- Швеция
- Норвегия
- Канада
- БАА
- АҚШ.
Ўзбекистон бу рейтингда йўқ, бизга «ўхшаш» мамлакатлар рейтингда қуйидагича жойлашган:
Ўтган йили 45-ўринни эгаллаган Россия бу сафар 50-ўринда. Литва — 31, Латвия — 41, Қозоғистон — 42 (ўтган йили — 34), Украина — 55 ўринда.
Рўйхатнинг энг охирида (61—63-ўринлар) Мўғулистон, Аргентина ва Венесуэла.
Тўлиқ рўйхат бу ерда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter