Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон иқтисодиёти инқирозгача даражага қачон чиқади?

Жаҳон иқтисодиёти инқирозгача даражага қачон чиқади?

Фото: «РИА Новости»

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг баҳорги ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон ЯИМ инқирозгача ҳолатига 2021 йил ўрталарида қайтиши кутиляпти. Бу ҳақда «Прайм» агентлиги хабар берди.

Бироқ барча мамлакатлар иқтисодиётини бир текисда тиклай олмайди, таъкидлашмоқда ИҲТТ экспертлари. Хусусан, яқин истиқболда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг тикланишида сезиларли тафовутлар бўлади.

Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари айниқса охирги ойларда, самарали вакцинациялаш, айрим мамлакатларда қўшимча бюджет қўллаб-қувватловлари ортидан, анча яхшиланди ва эндиликда иқтисодиёт вирус тарқалмаслиги учун жорий этилган чекловлардан камроқ зарар кўряпти, дейилади ташкилот ҳисоботида.

ИҲТТ мазкур ҳисоботида глобал ЯИМнинг 2021 ва 2022 йиллардаги суръати бўйича прогнозларини ҳам яхшилади. Ташкилотга кўра, бу йил иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 5,6 фоизга тенглашади (декабрда ташкилот 4,2 фоизлик ўсишни кутганди). 2022 йилда эса глобал ЯИМ 4 фоизга (илгари 3,7 фоиз башорат қилинганди) катталашиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг