Италиялик машҳур мафиоз қамоқдан қочди
Италиялик мафиоз Рокко Морабито Уругвайда қамоқдан қочди. Морабито «Ндрангета» мафияси бошқарувчиларидан бири бўлган.
Италиянинг энг кўп қидирувда бўлган жиноятчиси ўзи билан бирга учта шеригини ҳам қамоқдан олиб чиқиб кетган. Қочиш жуда яхши режалаштирилган бўлиб, якшанбадан душанбага ўтар кечаси амалга оширилди.
Хабар қилинишича, Морабито қамоқхона қўриқчилари билан тил бириктирган эди. Қўриқчилар унга чордоққа олиб чиқувчи зина эшигини очиб беришган. Жиноятчилар том орқали қўшни ферма ҳудудига ўтиб олишган.
Моратибо ва унинг шериклари фермернинг пулларини ўғрилаб, номаълум йўналишда ғойиб бўлишгани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, италиялик мафиози 2017 йилда Уругвайда қўлга олинган ва яқин ойлар ичида Италияга экстрадиция қилиниши лозим эди. Унга ноқонуний наркотик савдоси айблови қўйилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter