Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иванка Трамп Жаҳон банки раҳбари бўлмайди? Диттонинг изоҳи

Иванка Трамп Жаҳон банки раҳбари бўлмайди? Диттонинг изоҳи

Фото: EPA/UPG

АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трамп Жаҳон банки президенти бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Аммо Оқ уй вакили Жессика Дитто бу хабарларни инкор этди. Бу ҳақда «Politico» нашри ёзмоқда.

«Унинг (Иванка Трамп) номзод сифатида кўрсатилиши ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди Дитто.

Дитто воқеага ойдинлик киритишича, молия вазири Стивен Мнучин Жаҳон банки раҳбарияти билан яқин ҳамкорлик қилиб келаётган Иванка Трампдан номзодларни илгари суриш жараёнида кўмак сўраган, холос. Иванка Трампнинг номзоди банк президентлигига кўрилмаяпти.

Иванка Трамп Жаҳон банкини бошқариши мумкинлиги ҳақида ҳаммадан аввал «Financial Times» ўз манбаларига асосланиб ёзганди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки президенти Жим Ён Ким 1 февралдан истеъфога чиқиб кетишини маълум қилганди. Ҳолбуки  у 2022 йилгача ташкилотни бошқариши лозим эди. Бироқ банкир ўз хусусий бизнеси билан шуғулланишни афзал билди.

Дарвоқе, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега Жаҳон банкига фақат АҚШ фуқаролари президент бўлади. Чунки банкнинг энг кўп акциялари АҚШ қўлида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг