Иванка Трамп ирқчиликка қарши
АҚШ президенти Доналд Трампнинг қизи Иванка Трамп ирқчиликка қарши чиқди, дея хабар беради «Haber7.com».
Оқ танлиларни қўллаб-қувватлайдиган гуруҳлар Оқ уй олдида намойиш уюштирмоқчи бўлганида, АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ирқчилик, миллатчиликни қаттиқ қоралаб чиққан.
Шарлотсвил шаҳрида уюштирилган намойишлар пайтида Иванка Трамп ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида: «Америкада ирқчиликка, миллатчиликка йўл йўқ», – деб ёзган.
Америка президенти Трамп Шарлотсвил шаҳрида уюштирилган намойишларда қатнашган кишилар орасида яхшилари ҳам бор, дегани учун танқид остида қолиб кетди. Уни ҳатто қизи Иванка ҳам қўллаб-қувватламади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter