Италияда қулаган кўприкнинг муҳандиси қурган бошқа кўприк ҳам ёпиб қўйилди
Италиянинг жанубидаги Беневенто шаҳри мэри Клементе Мастелла муниципалитет техник қўмитасининг доклади билан танишиб чиқиб, 1955 йилда Риккардо Морандининг лойиҳасига кўра қурилган «Авлиё Николай» кўпригида ҳар қандай ҳаракатни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Генуяда қулаган кўприк 1967 йилда айнан шу муҳандис томонидан лойиҳалаштирилган бўлган.
«Биламан, бу фуқаролар учун ноқулайлик келтириб чиқаради, лекин Генуядаги Морандининг кўпригида юз бергандаги каби фалокатдан кўра ноқулайликлар яхшироқ»,-деган шаҳар мэри.
Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Генуяда А10 автотрассаси ўтувчи кўприк қулаб тушган эди. Ҳодиса чоғида кўприкда 30 дан зиёд машина бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра фалокат оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. Генуя ҳукуматининг маълум қилишича, айни дамда касалхонада 10 нафар жароҳатланганлар бор. Улардан 9 нафари оғир аҳволда. Яна 20га яқин киши бедарак йўқолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter